Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажми жадал ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари, шу жумладан Қўшма фонд доирасида амалга оширилмоқда. "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭСини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилмавий лойиҳалар бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Президентлар бўлажак олий даражадаги икки ҳамда кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Киритилди: 14:13 24.07.2025. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!