Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини яратишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини яратишни таклиф қилди



Президент Шавкат Мирзиёев Анталияда ўтаётган COP31 саммитида иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Ўзбекистоннинг натижалари ва янги ташаббусларини маълум қилди.

Хусусан, мамлакат ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан парник газлари ташламаларини 35 фоизга камайтириш мақсадига муддатидан олдин эришган. Энди 2035 йилгача бу кўрсаткични 50 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбалар улуши 54 фоизга етказилади.

Президент Марказий Осиёда музликларнинг эриши, сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи кучайиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммоларни алоҳида давлатлар эмас, балки минтақавий ҳамкорлик орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ва ҳамкорликни учта асосий йўналишда йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Киритилди: 17:38 12.11.2026. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар