Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Инфляцияга таъсир қиладиган истеъмол саватидаги маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи ўзимизники"

Шавкат Мирзиёев: "Инфляцияга таъсир қиладиган истеъмол саватидаги маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи ўзимизники"

“Қанча ҳаракат қилиб, иқтисодиётни ўстирмайлик, агар инфляция ҳам ошиб бораверса, аҳоли ва тадбиркорлар ҳаётида ижобий ўзгариш сезилмайди. Чунки товар, иш ва хизматлар нархининг ошиши кўпайган даромадни қадрсизлантиради”, – деди Президентимиз.

Йил бошидан дунёда нефть нархи 40 фоизга ошди. Рўй бераётган зиддиятлар оқибатида қулай логистика коридорларини ўзгартиришга тўғри келмоқда. Бу маҳаллий маҳсулотларнинг экспортида ҳам, асосий истеъмол товарларининг импортида ҳам ташиш харажатларини 25-30 фоизга оширмоқда.

Инфляция импорти ички нарх-навога 1 фоизгача қўшимча босимни юзага келтирмоқда.

Шундай бўлса-да, ташқи босимни баҳона қилиб, инфляция бўйича ишларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Барча раҳбарлар катта ҳарфлар билан ёзиб олсин: инфляцияга таъсир қиладиган истеъмол саватидаги маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи ўзимизники”, – деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар ва ҳокимларга жорий йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш учун маҳаллий маҳсулотлар таклифини кўпайтириб, нархини арзонлаштириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!