Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

ЕИ Россиянинг Украинага қарши урушида Мосжвага ёрдам бераётган Ўзбекистондаги икки компанияни санкциялар рўйхатига киритди

ЕИ Россиянинг Украинага қарши урушида Мосжвага ёрдам бераётган Ўзбекистондаги икки компанияни санкциялар рўйхатига киритди

Ўзбекистондаги Raw Materials Cellulose компанияси ва Фарғона кимё заводига нисбатан санкциялар Европа Иттифоқининг Россияга қарши 20-санкциялар пакети доирасида киритилди.

Raw Materials Cellulose ва Фарғона кимё заводи пахта целлюлозаси ишлаб чиқаради. Улар Россиянинг “Перм порох” заводи ва “Қозон порох” заводига маҳсулотлар етказиб беради. Бу заводлар эса пахта целлюлозасидан Россия Қуролли кучлари учун қурол ишлаб чиқаришда фойдаланади.

"Ушбу корхоналар ҳарбий технологиялар ва ускуналар етказиб бериш занжирида иштирок этиш орқали Россиянинг ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватламоқда", дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

Маълумотларга кўра, Фарғона кимё заводи Рустам Мўминов томонидан назорат қилинади. Тадбиркорнинг ўзи 2025 йил октябр ойи охирида Европа Иттифоқининг санкциялари рўйхатига киритилганди.

Рустам Мўминов, Raw Materials Cellulose ва Фарғона кимё заводига қарши Украина ва Буюк Британия томонидан ҳам санкциялар жорий этилган.

Киритилди: Бугун 12:22. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!