Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда нималар муҳокама қилинган?

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда нималар муҳокама қилинган?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўтган йил август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари диққат марказида бўлди.

Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

Биргаликда бой маданий-гуманитар алмашинув дастури амалга оширилмоқда.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги саммитларга пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлар ва ректорлар форумлари, маданий тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Киритилди: 14:03 26.04.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!