Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Шармандангни чиқарамиз": Навоийда эркакдан 30 000 АҚШ доллари талаб қилишди

"Шармандангни чиқарамиз": Навоийда эркакдан 30 000 АҚШ доллари талаб қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Э. ва М.Б. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Э.Х.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео тасвирларни оила аъзолари ҳамда яқин танишларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Киритилди: 16:00 20.01.2023. Ўқилди: 7195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!