Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрихонда қурилиш компанияси салкам 600 миллион сўм солиқ қарзини нақд пулда тўлади

A A A
Шаҳрихонда қурилиш компанияси салкам 600 миллион сўм солиқ қарзини нақд пулда тўлади

Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатувчи қурилиш ташкилотининг солиқ тўловларини ўз вақтида тўламагани сабаб 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик шаклланган.

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан қарздор огоҳлантирилиб, ихтиёрий муддат берилган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қурилиш ташкилоти томонидан қуриб битказилган 103 та хонадонга тақиқ қўйилган. Тайёр хонадонларни сотиш имконияти чеклангани сабаб қурувчи ташкилот солиқ қарзларини бартараф этишга киришди.

Ҳозирда, қарздор томонидан 583 млн. сўм нақд пул кўринишидаги пуллар давлат фойдасига топширилди.

Солиқ қарзининг қолган қисмини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 22:40 08.10.2024. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!