Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. “Қушхона” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келганлиги аниқланиб, ундан 1 717 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 25 литр этил спирти, 240 дона бўш шиша идишлар, 3 600 дона елим қопқоқлар, 3 100 дона қопқоқ қадоқлари ва 6 400 дона қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.