Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Шаҳрисабз аэропорти 13 мартдан 25 мартгача ёпилади

Шаҳрисабз аэропорти 13 мартдан 25 мартгача ёпилади

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Аэропортда фаолияти 13 март куни Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Қайд этилишича, учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат — 1983 йилдан буён ишлатилиши ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, 1554 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси» олиб боради.

Шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди — парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L410 самолётларида амалга ошириларди. Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:35 11.03.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!