Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун жаримага тортилди

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун жаримага тортилди

Шунингдек, боксчи айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр ҳам сўради.

Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Боксчига 1 млн 125 минг сўм жарима тайинланди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

Маълумот учун, аввалроқ ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалган ва бу кенг жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган эди.

Ҳолат Экология вазирлиги экологик назорат инспекцияси ва ИИВ ходимлари томонидан ўрганилиб, видео иштирокчилари ва ташкилотчилардан тегишли тушунтириш хатлари олинди. Шунингдек, айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.

Ғиёсов узр сўраб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 16:46 06.01.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!