Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкинми?

Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкинми?

Мадриднинг "Реал" клуби Эдер Милитао жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.

Бразилиялик футболчи шанба куни "Осасуна"га қарши ўйинда (4:0) ўзининг хоч боғламини жароҳатлаган эди. 26 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва "Лос Бланкос" раҳбарияти ҳимоядаги кадрлар муаммоларини зудлик билан ҳал қилиши керак. Diario AS хабарига кўра, Ла Лига регламенти "Реал"га футболчини ҳозироқ сотиб олиш имконини беради, аммо клуб январгача кутишни афзал кўради.

Вариантлардан бири - эркин агент бўлган Серхио Рамоснинг қайтиши, аммо бундай сценарий бўлиши қийин. Мадриднинг "Реал" клуби Саудиянинг "Ан-Наср" клубидан 30 ёшли Эмерик Лапортнинг номзодини маъқул кўрмоқда.

Киритилди: 09:20 10.11.2024. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!