Серхио Рамос фаолиятини Мексикада давом эттиради, деб хабар беради Super Deportivo.
Манбага кўра, «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси «Монтеррей» билан бир йиллик шартнома имзолайди.
Томонлар бир неча кун давомида музокаралар олиб борган ва сўнгги соатларда келишувга эришган.
38 ёшли Рамос ўтган ёзда «Севиля»ни тарк этганидан бери жамоасиз.