Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Сергей Суровикин Жазоирда кўриниш берди

Сергей Суровикин Жазоирда кўриниш берди

Вагнерчи Евгений Пригожин исёнидан кейин йўқолиб қолган россиялик генерал Сергей Суровикин Жазоирда кўриниш берди.

Бу ҳақда «Коммерсант» ҳарбий раҳбарга яқин манбага асосланиб хабар берди.

Генералнинг фотосуратлари Оран шаҳридаги Aбдулҳамид Бен Бадис масжиди аккаунтида ҳам пайдо бўлди, бу «юқори даражадаги Россия делегацияси» ташрифига ишора қилади.

Газетанинг ёзишича, Суровикин у ерда Мудофаа вазирлиги делегацияси билан бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Суровикин Пригожин билан яқинликда айбланган ва 24 июндан кейин йўқолиб қолганди. Август ойида Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан Суровикин Aэрокосмик кучлар бош қўмондони лавозимидан озод этилди.

Киритилди: 22:29 15.09.2023. Ўқилди: 2955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!