Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сергелидаги мебель цех ёниб кетди

Сергелидаги мебель цех ёниб кетди

Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мебель тайёрлаш цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:55 да Сергели туманининг “Бобур” МФЙ Сергели шох кўчасида жойлашган мебель маҳсулотларини тайёрлаш цехларининг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:42 да қуршаб олинган ва нақ 2,5 соатда – соат 10:23 да ўчирилган.

Вазирликка кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 14:40 06.06.2025. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!