Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 16 июнь куни Сергели туманининг Янги Сергели кўчасида юз берган. 1990 йилда туғилган Н.Э. танишлари – 1994 йилда туғилган X.O. 1988 йилда туғилган M.X. ва 1991 йилда туғилган M.M.лар билан ўзаро гап талашиб қолган. Сўнг улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида бўла туриб, уришиб кетган.

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.

Киритилди: 11:38 22.06.2025. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!