Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади

A A A
Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади

Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши (617–Ф-сон, 28.09.2023 й) қабул қилинди.

Фармойишга кўра, бу бўйича Ҳукумат комиссияси (16 кишидан иборат) ташкил этилди.

Шунингдек, омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

Киритилди: 19:27 28.09.2023. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!