Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони бўлди

A A A
Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони бўлди

Қўшни Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди, дея хабар беради давлат ахборот агентлиги.

Унвон парламентнинг тегишли қарори билан берилган. Унда Туркманистон раҳбарининг Туркманистон миллий мустақиллиги ва бетарафлиги тамойилларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги беқиёс хизматлари, инновацион ташаббуслари ҳақида қайд этилган”, дейилади агентлик хабарида.

Ушбу мукофот Туркманистонда энг юқори даражали бўлиб, давлат ва халқи олдидаги алоҳида хизматлари учун фуқароларга берилади.

Маълумот учун, Бердимуҳамедов 2022 йилги президентлик сайловларида 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонганидан сўнг Туркманистон президенти лавозимини эгаллаган эди. Бунгача эса унинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбари бўлган.

Киритилди: 10:09 25.09.2023. Ўқилди: 1900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!