Сўнгги кунларда Сербиянинг бир нечта ҳудудларида узлуксиз ёғингарчилик натижасида сув тошқини қайд этилди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, Моравица ва Златибор туманларида Ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича ходимлари сув босган ҳудудларда аҳолининг хавфсизлигини таъминламоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, зарар кўрган ҳудудларда кўчкилар хавфи туфайли ҳам чоралар кўрилмоқда.
Таъкидланишича, тахминан 350 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган.