Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сербияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилади

Сербияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилади

Сербиянинг бир палатали парламентига муддатидан олдин сайловлар 2026 йил охирида бўлиб ўтади, деб ёзади ТАСС.

Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич маълум қилди

“Беш-олти ойдан кейин бир қанча муниципалитетларда сайловлар бўлиб ўтади, келаси йил охирида навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишини кутаман”, — деди давлат раҳбари халққа мурожаатида.

Шунингдек, Сербия президенти ўз тарафдорларидан парламент биноси яқинида қурилган чодир лагерини тарқатиб юборишни сўрашини айтди. Бироқ Вучич бу талабни улар бажара оладими-йўқми, билмаслигини айтди.

Сербияда 2024 йилнинг ноябрь ойидан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Нови Сад темир йўл вокзалида том қулаб тушди, 16 киши ҳалок бўлди. Намойишчилар фожиада мамлакат расмийларини айблаб, муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда.

Киритилди: 21:36 17.12.2025. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!