Сербия парламенти йиғилишида тартибсизликлар юз берди. Мухолифат депутатлари мажлисни бузишга ҳаракат қилди. Улар парламент кун тартибининг қабул қилинишига норозилик сифатида парламент спикери Ана Брнабич томон йўл олишди, бироқ хавфсизлик ходимлари уларга яқинлашишга рухсат бермади.
Бироздан кейин тартибсизликлар авж олди, мухолифат вакиллари петардалар, тутунли шашкалар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишди.
Брнабичнинг айтишича, депутатлардан бирига петарда тегиши оқибатида жабрланган, уни шифохонага олиб кетишган.