Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизига тегишли эканлиги айтилган уйда жиноят содир бўлган. Гумондор қўлга олинган

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизига тегишли эканлиги айтилган уйда жиноят содир бўлган. Гумондор қўлга олинган

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги уйлардан биридан 12 минг 500 доллар пул ўғирланди. Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Faceбоок’даги саҳифасида ёзишича, уй Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизига тегишли. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар бермоқда.

Бугун жамиятимизга бир шикоят нусхаси келиб тушди. Унга кўра, шу йилнинг 2 декабрь куни фуқаро Д.Т. нуфузли бир хонадондан 12 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлашда айбланган», – деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

Фото: Абдураҳмон Ташанов / Faceбоок

Фото: Абдураҳмон Ташанов / Faceбоок

Орадан ярим соат ҳам ўтмай 23:45 да жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси М. Кукиев энагани қамоққа олишга (космик тезликни қаранг) санкция берган. Мен ҳамма қатори судьялар ҳам тунда ухлайди, деб содда ўйларканман. Уларни уйғоқликка чорловчи Олий суд пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги қарори бор экан.

Қарорга кўра, судья кечиктириб бўлмайдиган ишлар бўйича сутканинг исталган пайтида очиқми-ёпиқми суд ўтказиб, санкция беравераркан. Қойил! Сўзларимда кесатиқ йўқ, азбаройи тезкорликдан ҳаяжонланиб кетдим.

Шу ҳаяжон ичида гумонланувчининг Тошкент шаҳар прокурорига тергов органининг зуғум ўтказгани, «ҳозир яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз», деган мурожаати ҳам эсимдан кўтарилибди.

Бошингизни қотирмайман, қисқаси жабрланувчи – аёллар ҳуқуқлари ҳимояси билан танилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қизлари», – деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

Киритилди: 17:57 14.12.2022. Ўқилди: 5923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!