Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

40 ёшли АҚШлик миллиардер ва OpenAI раҳбари Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмаслигини айтди.

Унга кўра, у бир ёшга тўлмаган ўғли билан машғул бўлган вақтда ҳам доимо ChatGPTдан фойдаланади. Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади. У келажак авлоди СИни ҳаётнинг оддий қисми сифатида қабул қилиши, смартфонлар каби табиий равишда ундан фойдаланишини айтди.

Аввалроқ, The Economist нашри сунъий интеллект болаларнинг ижтимоийлашувига таҳдид солишини ва бутун дунё бўйлаб ота-оналикни тубдан ўзгартираётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Киритилди: 22:55 11.12.2025. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!