Ҳодиса 2024 йилнинг январида Исроил Мудофаа армияси томонидан содир этилган ва бу жиноят расман тан олинди, деб ёзмоқдаThe Guardian.
Қизча ва унинг оила аъзоларининг ўлдирилиши халқаро ҳамжамиятда кучли ғазаб ва норозилик уйғотган. Машина ўққа тутилганидан сўнг жароҳатланган бола уч соат давомида Қизил Ярим Ой жамиятининг диспетчерлик хизмати билан алоқада бўлиб, уни қутқаришларини сўраб ёлворган. Ҳиндни ҳодиса жойидан олиб чиқишга уриниш чоғида икки нафар фаластинлик тиббиёт ходими ўлдирилган, қизчанинг жасади эса 12 кундан кейин топилган.
Исроил ҳарбийлари Ҳинд ва унинг оиласи ўлимига алоқадорлигини бир неча бор рад этган, бироқ ўтказилган мустақил суриштирувлар қизчанинг ўлими ЦАХАЛ томонидан ўққа тутилиши оқибатида юз берганини тасдиқлади. Исроил ҳукумати қотиллик факти бўйича тергов ўтказилишини маълум қилди.
Киритилди: Бугун 13:32.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар сони: 0 та.