АҚШ президенти Дональд Трамп Франция виноси ва шампанига 200 фоизлик бож жорий этишини маълум қилди. Унинг айтишича, бундай ҳолатда Франция президенти Эммануэль Макрон Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига кириш таклифини қабул қилишга мажбур бўлади.
Бу ҳақда РИА Новости Reutersга таянган ҳолда хабар берди.
"Мен Франция винолари ва шампанларига 200 фоизлик бож жорий қиламан, шундан кейин Макрон Тинчлик кенгашига қўшилади", — деди Трамп.