Трансфер ҳуқуқлари "Барселона"га тегишли бўлган испаниялик ярим ҳимоячи Педрига Саудия Арабистони чемпионати клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es портали журналистларига маълум бўлди.
Саудия клублари ярим ҳимоячига "Реал Мадрид"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор олиши мумкин бўлган даражада маош таклиф қилишга тайёр. Потенциал маош 350 миллион еврони ташкил қилади.
"Барселона" ўз навбатида Педрини сотишни режалаштирмаяпти ва у билан ҳамкорликни узайтирмоқчи. Ярим ҳимоячининг "блауграна" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.