Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саудияда 20 йил комада бўлган шаҳзода вафот этди

Саудияда 20 йил комада бўлган шаҳзода вафот этди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Валид ибн Халид ибн Талал 35 ёшида вафот этди, деб хабар берди давлат агентлиги SPA.

У 2005 йилда Лондонда автоҳалокатга учраб, оғир бош мия жароҳати олган ва шундан бери кома ҳолатида бўлган. Ҳалокат содир бўлганда унга 16 ёш бўлган.

Шаҳзоданинг ҳаёти 20 йил давомида тиббий аппаратлар ёрдамида сақлаб турилган. Шифокорларнинг умидсиз прогнозларига қарамай, унинг отаси даволашни тўхтатмасликка қарор қилган ва ўғли соғайиб кетади, деб умид қилган.

Одамлар уни «ухлаётган шаҳзода» деб атайди.

Киритилди: 15:17 20.07.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!