Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия подшоҳи Ўзбекистонга Каъба кисвасини совға қилди

Саудия подшоҳи Ўзбекистонга Каъба кисвасини совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари - Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этди.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Киритилди: 19:05 19.02.2025. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!