Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Саудия клуби Винисиус трансфери учун жаҳон рекордини ўрнатишга тайёр

Саудия клуби Винисиус трансфери учун жаҳон рекордини ўрнатишга тайёр

“Ал-Аҳли” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси билан ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг трансфери бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери учун “қироллик клуби”га 300 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

Агар Винисиус “Реал” билан 2027 йил 30 июнда якунланадиган шартномасини узайтира олмаса, трансфер 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсум Винисиус Жуниор барча мусобақалар доирасида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол урган ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 19:14 11.10.2025. Ўқилди: 1093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!