Бугун 9 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия G7 мамлакатларини огоҳлантирди

Саудия G7 мамлакатларини огоҳлантирди

Саудия Арабистони Россиянинг музлатилган активлари мусодара қилинишига жавобан Европа облигацияларининг бир қисмини сотиши мумкинлигидан G7 мамлакатларини огоҳлантирди.

Саудияликлар бу ҳақда G7 вакилларига 2024 йил бошида маълум қилишган, дея хабар берди Bloomberg ўз манбаларига асосланиб.

Агентликнинг суҳбатдошларидан бири бу каби огоҳлантиришларни "ниқобланган таҳдид", деб атади. Бошқа икки манбага кўра, саудияликлар айнан Франциянинг қарз мажбуриятларини эслатишган.

Ушбу қадам Саудия Арабистонининг дипломатик таъсири ўсиб бораётганидан далолат беради, деб ёзди Bloomberg.

Ғарб мамлакатларини Саудия Арабистонининг ўзи эмас, балки унинг ушбу қадамига бошқа мамлакатлар ҳам эргашиши мумкинлиги кўпроқ хавотирлантирмоқда.

Киритилди: 08:24 10.07.2024. Ўқилди: 11517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!