Саудия Арабистони Про-лигасининг 11-туридан ўрин олган «Ал-Файсалий» ва «Ан-Наср» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ар-Риёд клуби сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Абдулла Ал-Ҳамдан ҳисобни очди. 49-дақиқада Криштиану Роналду «Ан-Наср»нинг устунлигини оширди. Бу гол 41 ёшли португалиялик футболчининг профессионал фаолиятидаги 982-голи бўлди.
66-дақиқада Тео Бонгонда «Ал-Файсалий»нинг битта голини қайтарди. Бироқ 79-дақиқада Габриэл Анжело Ар-Риёд жамоасининг учинчи голини киритиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Про-лигадаги 10 та учрашувдан кейин «Ан-Наср» 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Ал-Файсалий» эса 7 очко билан 15-поғонадан жой олган.
Саудия Арабистони Про-лигаси, 11-тур
«Ал-Файсалий» — «Ан-Наср» — 1:3
Голлар: 0:1 — Абдулла Ал-Ҳамдан, 4. 0:2 — Криштиану Роналду, 49. 1:2 — Тео Бонгонда, 66. 1:3 — Габриэл Анжело, 79.