Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистонидан 19 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Саудия Арабистонидан 19 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Шу йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар юртимизга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинганлар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаган ватандошлар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.

"Хорижга чиқишни режалаштираётган барча фуқароларимизга қабул қилувчи давлат қонунчилигини олдиндан ўрганишни, маҳаллий анъана ва меъёрларни ҳурмат қилишни, шунингдек, қонуний бўлиш ва ишга жойлашиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлашни қатъий сўраймиз. Бундан ташқари, турли вазиятларда мулоқот қилиш учун мезбон давлат тилининг асосларини ўрганиш тавсия қиламиз. Саудия Арабистонида қийин вазиятларга дуч келсангиз Ар-Риёз шаҳридаги элчихона ёки Жиддадаги Бош консулхонага мурожаат қилишингиз мумкин", дейилган Ўзбекистон элчихонаси релизида.

Киритилди: 23:52 23.03.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!