Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди - Кремль

Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди - Кремль

24 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларининг мазмуни эълон қилинмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Гап техник музокаралар ҳақида кетмоқда. Бу музокараларда деталлар жуда батафсил муҳокама қилинди, шунинг учун бу музокаралар мазмуни, албатта, ошкор этилмайди. Буни кутмаслик керак», деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, музокаралардаги нутқлар ҳозир таҳлил қилинмоқда. Фақат кейинроқ қандайдир хулосалар ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Аввалроқ, CBS News телеканали Россия-Америка музокаралари натижалари бўйича баёнот Москва вақти билан соат 11:00 да эълон қилиниши керак, деб ёзган эди.

Reuters нашрининг ёзишича, баёнот «ижобий» бўлиши керак. Қўшма баёнот мазмуни Москва ва Вашингтонга маъқулланиши учун юборилган.

Киритилди: 19:21 25.03.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!