Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистонида Туркия ҳарбий базасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқиляпти

Саудия Арабистонида Туркия ҳарбий базасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқиляпти

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони икки ой олдин имзоланган Макка мудофаа иттифоқини амалий босқичга ўтказишга қарор қилди.

Бу ҳақда Türkiye газетаси маълум қилди.

Риёзда ўтказилган фавқулодда йиғилишда уч давлат жамоавий мудофаа мажбуриятларини тезкор равишда амалга ошириш ва ҳарбий куч ҳамда воситаларни Саудия Арабистонига жойлаштириш масалаларини муҳокама қилган.

Хабарга кўра, Туркия Саудия Арабистонидаги тўртта муҳим газ ва электр энергетика объектини паст ва ўрта баландликка мўлжалланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан ҳимоя қилишда иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, Саудия Арабистонида Туркия ҳарбий базасини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Агар бу режа амалга ошса, Туркия армияси 110 йилдан сўнг яна Макка хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиши мумкин.

Бироқ бу режаларни амалга ошириш учун Туркия парламентининг розилиги талаб этилади. Манбага кўра, тегишли ҳужжат яқин вақтда Туркия Буюк Миллат Мажлисига киритилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:07. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!