Саудия Арабистони ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳусийлар томонидан Ар-Риёд томон учирилган иккита баллистик ракетани, шунингдек, мамлакат шарқида иккита учувчисиз учиш аппаратини тутиб қолди.
Бу ҳақда коалициянинг расмий вакили Турки ал-Моликий X ижтимоий тармоғида маълум қилган.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳусийлар томонидан Ар-Риёд томон учирилган иккита баллистик ракетани тутиб қолди ва йўқ қилди», — дейилади баёнотда.
Бундан бироз олдин Саудия Арабистони пойтахтида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Бундан ташқари, коалиция мамлакатнинг шарқий қисмида иккита учувчисиз учиш аппарати ҳам йўқ қилинганини маълум қилди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.