Саудия Арабистони ўз фуқароларини эмлаш қоидаларини янгилади, деб хабар беради Arab news портали.
Энди самолётга ёки бошқа жамоат транспортига чиқмоқчи бўлганлар коронавирусга қарши иккита вакцинани олишлари керак бўлади. Бу қоида 10 октябрдан кучга киради.
Бу, шунингдек, маданий, илмий, ижтимоий ёки кўнгилочар тадбирларга ташриф буюрувчилар учун ҳам мажбурий бўлади. Вакцинанинг икки дозасини олмаган одамлар иқтисодий, савдо, маданий, кўнгилочар, спорт ва сайёҳлик тадбирларида қатнаша олмайди. Шунингдек, вакцинанинг икки дозасини олмаганларга давлат ва хусусий муассасаларга кириш ҳам тақиқланади.
1 октабрь ҳолатига кўра, Саудия Арабистонида 3 та коронавирус ва 45 та янги инфекция ўлими қайд этилган. 48 киши коронавирусдан тузалди, шифо топганларнинг умумий сони 536 226 нафар. Ҳозиргача Қиролликда 8719 киши вафот этган.