Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони Сурияга 6,4 миллиард доллар сармоя киритади

Саудия Арабистони Сурияга 6,4 миллиард доллар сармоя киритади

Бу ҳақда қироллик сармоя вазири Холид ал-Фолиҳ баёнот берди.

Сармоялар асосан кўчмас мулк ва инфратузилма лойиҳалари соҳасига — 2,93 миллиард доллар, телекоммуникация соҳаси ва ИТ технологиялари учун — 1,07 миллиард доллар киритилади.

Саудия Арабистонининг 100 дан ортиқ компаниялари иштирокида 47 та шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Ал-Фолиҳ шунингндек, унинг Сурияга ташрифи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон амри билан ташкил этилгани ва қиролликнинг Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини намойиш этишини таъкидлади.

Олдинроқ Қатар Сурияга 7 миллиард доллар ва БАА 800 миллион доллар сармоя киритишини эълон қилган эди.

Киритилди: 21:24 24.07.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!