Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистони подшоҳи шифохонадан соғайиб чиқди

Саудия Арабистони подшоҳи шифохонадан соғайиб чиқди

Саудия Арабистони подшоҳи, 84 ёшли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ўт пуфагида жарроҳлик операциясини ўтказгач, Ар-Риёддаги шифохонадан соғайиб чиқди. Бу ҳақда подшоҳлик ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.   

Подшоҳ 20 июлда ўт пуфаги яллиғланиши билан шифохонага ётқизилганди. 

“Саудия Арабистони подшоҳи ўт пуфагини олиб ташлаш бўйича муваффақиятли лапароскопик операциядан кейин соғайгач шифохонани тарк этмоқда”, дейилган вазирлик хабарида.

Аввалроқ подшоҳнинг бетоблиги сабабли Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий Ар-Риёдга сафарини бекор қилишига тўғри келганди. Саудия Арабистонига сафар ал-Козимийнинг Ироқ бош вазири сифатида илк хорижий сафари бўлиш керак эди. Ар-Риёддаги музокараларда икки томонлама муносабатлар ва минтақадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилганди.  

Киритилди: 11:20 31.07.2020. Ўқилди: 3338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!