Саудия Арабистони Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси бошланганидан кейин «оғир аҳволда» қолган Ливан аҳолисига тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятида . Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
«Ливандаги биродарларни қўллаб-қувватлаб, қироллик раҳбарияти Ливан халқига ушбу оғир шароитда уларни қўллаб-қувватлаш учун тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни буюрди», дейилади вазирликнинг Х саҳифасида чоп этилган ҳужжатда.
Баёнотда таъкидланганидек, қироллик Ливандаги вазиятни «катта хавотир» билан кузатмоқда ва республика суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш тарафдори. «Саудия Арабистони бу қарама-қаршиликда биродар Ливан халқини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди», - дея қўшимча қилди департамент.