Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистони: БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан чақириш керак

Саудия Арабистони: БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан чақириш керак



Қироллик Исроилнинг Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги Рафаҳ шаҳрини босиб олиш режаларига қарши чиқди.

✍️ Исроил ишғол армияси Ғазо секторининг бошқа қисмларидан кўп сонли фаластинлик қочқинлар қочиб кетган Рафаҳ шаҳрига киришни режалаштираётгани ҳақида Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди:

«Исроилнинг шафқатсиз тажовузидан сўнг қочишга мажбур бўлган юз минглаб тинч аҳоли учун сўнгги бошпана бўлган Рафаҳга бостириб кириш ва ҳужумнинг хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирамиз. Биз уларнинг депортация қилинишини кескин қоралаймиз ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талабини эслатамиз. Исроилнинг гуманитар фалокат келтириб чиқаришининг олдини олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши зудлик билан чақирилиши керак».

Киритилди: 08:48 11.02.2024. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!