Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Сантос» Неймар қайтганини эълон қилди: «Шаҳзода қайтди»

«Сантос» Неймар қайтганини эълон қилди: «Шаҳзода қайтди»

«Сантос» Неймар жамоага қайтганини расман маълум қилди.

«Твиттер»да эълон қилинган видеороликда бразилиялик 32 ёшли ҳужумчи жамоага қайтганидан мамнунлигини ва жамоа афсонаси Пеле меросини ҳурмат қилиб, унинг изидан бориш орзуси ҳақида ҳам гапирди.

Клуб трансфер шартлари ҳақида маълум қилмаган. «Сантос» Неймарнинг «Мен кетяпман, аммо қайтаман» сўзларини эслаб, «ШаҳзодаҚайтди» ҳэштегидан фойдаланган.

Маълумот учун, Неймар – «Сантос» табрияланувчиси бўлиб, 2009-2013 йилларда жамоа шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида 225 ўйинда 136та гол ва 64та ассист қайд этган ҳамда 6та совринга эга чиққан.

У «Сантос»дан «Барселона»га ўтиб, 2017 йилда 222 миллион евро эвазига «ПСЖ» сафига қўшилганди. 2023 йилда эса футболчи 90 млн евро эвазига «Ал-Ҳилол»га трансфер қилинганди.

Киритилди: 23:49 31.01.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!