Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Санкт-Петербургда ҳарбий хизматчи бўлган автомобиль портлади

Санкт-Петербургда ҳарбий хизматчи бўлган автомобиль портлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Пушкин туманида автомобиль портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ТАСС агентлигига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

«Автомобиль Колпино шоссесига ҳовлидан чиқиш вақтида портлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак салонда ёлғиз бўлган ва ҳалок бўлган. Бошқа жабрланганлар йўқ», — деди агентлик суҳбатдоши.

Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, автомобиль портлаши оқибатида ҳарбий хизматчининг ўлдирилиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда терговчилар ва криминалистлар тезкор ходимлар билан биргаликда ҳодиса жойини кўздан кечирмоқда, зарур суд экспертизалари тайинланмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

Киритилди: 11:55 12.11.2026. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар