Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири ушланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. “N.Sh.” МЧЖнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб бериши эвазига МЧЖ раҳбаридан 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:11 07.06.2023. Ўқилди: 1852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!