Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Samsung Tesla учун чиплар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Samsung Tesla учун чиплар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Жанубий Кореянинг технология гиганти Samsung компанияси Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси учун микроэлектроника ишлаб чиқариш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолади.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, келишув қиймати 16,5 миллиард долларни ташкил этади ва 2033 йил охиригача амал қилади.

Агентлик таъкидлаганидек, Tesla билан янги шартнома Samsung микрочип ишлаб чиқариш бозорида ўз ўрнини йўқотиб қўйгани фонида имзоланган. Ҳозирги вақтда компания ўз маҳсулотига талаб юқори бўлганлиги сабабли барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмайдиган Тайваннинг TSMC компаниясидан фарқли ўлароқ, микроэлектроника ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш учун етарлича буюртмалар олмаяпти. Иккала чип ишлаб чиқарувчиси ҳам 2 нанометрли чипларни ишлаб чиқаришга ўтишга тайёрланмоқда.

Киритилди: 10:50 28.07.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!