Кемерово вилоятидаги Журавлево қишлоғи яқинида Л-410 иккита двигателли самолёт фавқулодда вазиятга тушиб қолди.
Қаттиқ қўниш натижасида тўрт киши, жумладан, иккита учувчи ҳалок бўлди. Яна 18 киши жароҳат олди, деб хабар беради “Интерфакс”.
Парашютчилар бортида парвоз қилаётгани аниқланди, улар кейинги сакрашларни амалга ошириши керак эди. Самолёт маҳаллий парашют клубига тегишли бўлган.