Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«SamAuto»нинг янги автобуслари Тошкент бўйлаб ҳаракатланишни бошламоқда

A A A
«SamAuto»нинг янги автобуслари Тошкент бўйлаб ҳаракатланишни бошламоқда

Тошкентда Самарқанд автомобиль заводи «SamAuto» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган SAZ LE60 русумли автобусларнинг биринчи партиясини расмий топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзавтосаноат ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу техникадан Тошкентда жами 200 донаси ишлайди. Жорий йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб 390 дона янги автобуслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

SAZ LE60 моделидаги энг муҳим ўзгаришлар:

▪️янги, янада қувватли кондиционер ўрнатилди;

▪️ҳаво таъминлаш тизими такомиллаштирилди;

▪️йўловчилар учун 6 дона ва ҳайдовчи учун 1 дона USB-портлар билан жиҳозланди;

▪️автобус полининг орқа қисми қават даражаси пасайтирилди;

▪️автобуснинг олд ўтиш қисми кенгайтирилди;

▪️электрон йўналиш кўрсаткичлари янгиланди;

▪️валидаторларни ўрнатиш учун махсус жой тайёрланди (АТТО карталари учун);

Киритилди: 09:45 19.04.2022. Ўқилди: 3717 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!