Фарзанд таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятидан бўйин товлаган шахслар қаерда бўлишидан қатъи назар қидирувга олинади.
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор У.К. узоқ вақт алимент тўламасдан, 15 миллион сўм қарздорликка йўл қўйган. Шу боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюрининг Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги шахс Тошкент шахридаги кафеларнинг бирида эканлиги аниқланиб, ушланди.
Шунингдек, ЖИБ Нуробод туман судининг 2026 йил 7 сентябр кунги қарорига асосан, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз: алимент — фарзанднинг қонуний ҳаққи. Уни тўлашдан бўйин товлаш жавобгарлик чораларига сабаб бўлади.