Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқанддаги дўкондан қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари топилди

Самарқанддаги дўкондан қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари топилди

Самарқанд вилоятидаги дўкондан 523,8 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Пайариқ туманидаги “B.S.” МЧЖ раҳбари Б.Н. “Гўзал” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 523,8 млн сўмлик қалбаки акциз маркали 4086 дона алкоголь ва 16 065 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:07 29.05.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!