Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда ўзбошимчалик билан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

A A A
Самарқандда ўзбошимчалик билан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида жойлашган "Д. Б." МЧЖнинг қуввати 34 кВт бўлган электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улаб, электр энегиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 680 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:09 11.08.2025. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!