Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилди

Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилди

Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда.

Хабар қилинишича, уйи қулаган фуқаро ички ишларга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларга кўра, 15 май куни фуқаро М.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганини, ўзи ва МФЙ раиси билан қурувчиларга қазишни тўхтатишини, акс ҳолда яшаш уйи қулаб тушишини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган.

Натижада 14 май куни соат 19:45 ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён қилиб, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, гумон қилинувчи шахс аслида Наманганда яшайди. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови назоратга олинган.

Киритилди: 01:40 16.05.2024. Ўқилди: 4044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!