Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда ўқитувчилар “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун бозорда юргани рад этилди

Самарқандда ўқитувчилар “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун бозорда юргани рад этилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги мактаб ўқитувчилари “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун бозорда юргани айтилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида мактаб ўқитувчилари А.Н. ва Ў.Д.лар якшанба, дам олиш кунида ўз эҳтиёжлари учун Ургут бозорига борганида бозорда қариндошларини кўриб қолиб, мактаблари учун “Ташаббусли бюджет”га овоз беришларини даъват этгани маълум бўлди.

Мактабда спорт зали мавжуд эмаслиги, иситиш тизими ҳамда том қисмининг таъмирталаблиги, мавжуд ҳожатхона кичкиналиги сабабли янги ҳожатхона қуриш зарурлиги аниқланди.

Президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 13-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига ҳудуддаги халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, мактабни таъмирлаш ишларига амалий ёрдам сўраб Жомбой туман ҳокимлигига хат чиқарилди.

Киритилди: 15:09 03.04.2024. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!